Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон шаҳрида талончилик жинояти содир этган шахс қўлга олинди

Андижонда талончи қўлга олинди.

Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармасига Андижон шахрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳар Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган “Хамкорбанк” биноси олдида ўзига тегишли бўлган нархи 800.000 сумлик «Galaxy-J3» телефони ва 30.000 сўмлик соатини олиб қўйганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришликни сўраган.

Шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида талончилик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритган шахс аниқланиб, ушланди.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси хузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

 

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/07/2017 18:55 Кўрилганлиги: 133
 

    Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг