Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ХАБАР ҚИЛАДИ

Шаҳрихон туман ИИБ томонидан  аҳоли мурожаатларига амалий ечим топилмоқда

 

   


         Шаҳрихон туманида туман ички ишлар бўлими бошлиғи  тасарруфидаги 3-секторда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 3-сектор раҳбари ва мутасаддилар аҳоли хонадонларида бўлиб, якка-ёлғиз, кам таъминланган фуқароларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди, дея хабар қилади Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.  

Хусусан, имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилганлиги бунга бир мисолдир. Туманнинг Қумқайроқ МФЙда истиқомат қилувчи 82 ёшни қарши олган  онахон Инобатхон Ғаниева ҳамда шу ҳудудда яшовчи  Нўмонжон Бабаровлар  узоқ йиллардан бери ногиронлик аравачасига муҳтож эдилар. 3-сектор раҳбари ва мутасаддилар томонидан ушбу фуқароларнинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб,  уларнинг ҳар бирига ногиронлик аравачаси топширилди.

Аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатлар уйма-уй юриб ўрганилиб, уларга амалий ечим топилмоқда. Хусусан, Соҳиобод МФЙда яшовчи Роҳатхон Ғаниева ва Ёқутхон Мўминоваларнинг суйилтирилган газ балонига эхтиёжи борлиги аниқланиб, ушбу фуқароларга  суйилтирилган газ балонлари берилди.

Бундан ташқари туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ташаббуси билан Соҳиобод МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Доноҳон Эгамова ва Кароматхон Ҳакимоваларнинг яшаш уйлари қайтадан қуриб битказилди.


Киритилган вақти: 20/12/2018 17:38 Кўрилганлиги: 56
 

    Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг