Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Андижон ИИБ  аҳоли билан бўлган мулоқотларда  “Менинг кўчамда жиноят содир этилмайди” мавзусидаги тарғибот ишларини кучайтирмоқда

   Андижон вилояти ИИБ мутасаддилари томонидан Хўжаобод туманидаги аҳолининг муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди. Хусусан, Нишоббўйи МФЙ, Боғ кўчасида яшовчи фуқаролар билан олиб борилган мулоқотларда асосий эътибор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўлди.  Шу кўчада истиқомат қилувчи Насибахон Ўсмонова билан суҳбатлашилганда унинг ишсиз эканлиги, агарда яшаш хонадонига яқин бўлган жойдан иш топилса, ишлаш истаги борлигини билдирди. Фуқаронинг қилган мурожаатига ечим топишга киришилиб,  шу маҳалла ҳудудида жойлашган, “Муомила барака” номли кичик  тикув корхонасига олиб борилди ва синов муддати билан ишга қабул қилинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

 Тадбир давомида, аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида, Манак қишлоғи марказида кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтган учрашув мулоқотда барча огоҳликка чақирилди.  Унда ноҳуш ҳолатларнинг  келиб чиқмаслиги учун ҳар бир фуқаронинг масъуллигини ошириш, жиноятларнинг аянчли оқибатларидан  оила-аъзолари ва қўни-қўшниларини ҳушёрликка чақириш  ҳамда  хар бир кўчада “Менинг кўчамда жиноят содир этилмайди” мавзусидаги тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги аторфлича тушунтирилди. Худди шундай тадбирлар вилоятнинг Асака, Шаҳрихон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Бўз туманларида ҳам ўтказилди. 


Киритилган вақти: 22/12/2018 17:10 Кўрилганлиги: 55
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг