Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда янгича ишлаш тизими жорий қилинди.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоатчилик билан ҳамкорликда "янгича ишлаш" тизимини жорий қилди

Андижон вилоят ИИБ жамоатчилик билан ҳамкорликда

“янгича ишлаш” тизими асосида фаолиятни йўлга қўйди.

 

         Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси маҳалла билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида “янгича ишлаш” тизими фаолиятини йўлга қўйди.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси марказий аппарати ходимлари шаҳар ИИБ профилактика хизмати ходимларига яқиндан ёрдам бериш ва “янгича ишлаш” тизимини фаолиятини ташкиллаштиришда кўмаклашиши мақсадида Андижон шаҳар худудида жойлашган 83 та маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилди.

Шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари махалла посбони, фуқаролар йиғинларининг фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан тунги вақтларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида соат 20-00дан ҳар бир маҳаллаларга кириш жойларида, аҳоли кўп тўпланадиган ва савдо комплекслари атрофларида янги йўналишда ташкил этилган “маҳалла пост”ларида хизмат олиб боришмоқда.

Хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари ва жамоатчилик вакиллари маҳалла фуқаролар йиғини ўрамига кириб келаётган ҳар бир фуқаро ва транспорт воситасини текшириб, юритилган китобларга қайд қилиб боришмоқда, ўзини шубхали тутган шахслар ва транспорт воситалари текширувдан ўтказиш учун яқин орадаги ички ишлар бўлимларига олиб борилмоқда, бунда бошқарманинг Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг пиёда ва автопатрул йўналишида хизмат олиб бораётган ходимлари яқиндан ёрдам бериб келишмоқда.

Янги йўналишда ташкил этилган хизмат вилоятнинг барча шаҳар-туманларида фаолияти кўрсатиши йўлга қўйилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса тунги вақтларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларни хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашдан иборатдир.  

 

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 10/07/2017 20:02 Кўрилганлиги: 240
 

    Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг