Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

автомашина ўғриси

Андижонда автомашина “овчиси” қўлга олинди.

2017 йил 21 июнь куни вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли 32-сонли Йўл-патрул хизмати масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимларига Андижон шаҳрида жойлашган транспорт хизмати кўрсатиш уюшмаси ҳайдовчиси мурожаат қилиб, ўзига бириктирилган «Ласетти» русумли автомашинасининг олиб қочиб кетилганлигини маълум қилган.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг саъй ҳаракатлари натижасида «Ласетти» автомашинасини Олтинкўл тумани, Кўмакай қишлоғи худудидаги дала майдони четидан аниқланиб, транспорт воситасини олиб қочган шахс ички ишлар идоралари ходимларидан қочиб қутула олмади ва қисқа муддатда қўлга олинди.

         Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



 

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати



Киритилган вақти: 01/07/2017 10:35 Кўрилганлиги: 238
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг