Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Балиқчида "хонадон" ўғрилари ушланди.

Танишини тунаган "ўғрилар"

Андижон вилоятининг Балиқчи тумани Гулистон қишлоғида яшовчи фуқаро 2017 йилнинг 23 май ойида куни ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахслар яшаш уйидаги темир сейфидан пулларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришликни сўраган.

         Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Балиқчи тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида хонадон ўғрилари аниқланиб ушланди ва улардан ашёвий далиллар олинган.

  Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/07/2017 18:47 Кўрилганлиги: 197
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг