Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бешовлон ўғрилар

Андижонда ўзганинг мулкига кўз олайтирган “ҳамтовоқ” ўғрилар қўлга олинди.

2017 йил 18 юнь куни Андижон вилоятинингҚўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган «Labo» русумли автомашинасини Қўрғонтепа шахар Юксалиш МФЙ. Мустақиллик кўчасида жойлашган «Дехқон бозори» олдида қаровсиз қолдириб, ўзи савдо дўконига кириб кетган вақтида номаълум шахслар, автомашинасининг салонида бўлган 20.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Қўрғонтепа туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ушбу номаълум шахслар аниқланиб ушланди, улар Андижон шахрида яшовчи А.Шерзод, Ш.Фарход, И.Ислом, Қ.Сардор ва П.Александрлар эканлиги аниқланиб, улардан жиноятга алоқадор нарса ва буюмлар ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати



Киритилган вақти: 01/07/2017 10:18 Кўрилганлиги: 150
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг