Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ 50-СОНЛИ БУЙРУҒИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРИГА ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЁЗМА ИШ (ДИКТАНТ), НОМЗОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(ҚҲММБ, 07.04.2018 й., 10/18/2996/1026-сон)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2996]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                            П. БОБОЖОНОВ

 

Тошкент ш.,

2018 йил 26 февраль,

50-сон

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 26 февралдаги 50-сон буйруғига илова

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРИГА ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ЁЗМА ИШ (ДИКТАНТ), НОМЗОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИНИЗОМ

 

Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) ўқувчиларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартибини белгилайди.

 

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов (бундан буён матнда диктант деб юритилади), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш номзодларни академик лицейга қабул қилишда ўтказиладиган махсус-профессионал танловнинг босқичлари ҳисобланади.

2. Махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласи ҳал этилади.

3. Махсус-профессионал танловнинг босқичлари қабул йилининг 1 июнидан 25 июнига қадар ўтказилади.

 

2-БОБ. ДИКТАНТ ЎТКАЗИШ

4. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.

5. Диктант Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан академик лицей биносида ўтказилади.

6. Диктантнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

7. Диктантнинг тасдиқланган мавзу ва матнлари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

8. Диктант ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

9. Диктант бошланишидан олдин қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган дафтарлар тарқатилади.

10. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.

11. Диктант мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ методика асосида ўтказилади.

12. Номзод диктантни ёзиб тугатгандан кейин ўзининг рақамланган дафтарини қабул комиссияси аъзосига топшириб аудиторияни тарк этади.

13. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарларни мутахассисларга текшириш учун топширади.

14. Мутахассислар номзодларнинг ёзган диктантларини шу куннинг ўзида текширади.

15. Аудиторияда номзодларга диктант матнини ўқиб эшиттирган шахс томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган диктантларини текширишга йўл қўйилмайди.

16. Номзодларнинг ёзган диктантларини текширган шахс мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан диктантларни баҳолайди ва ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг имзосини қўяди.

17. Диктант натижалари шу куннинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.

18. Қабул комиссияси аъзолари номзодларнинг рақамланган дафтарларини қабул комиссияси котибига топширади.

19. Номзодларга диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди.

 

3-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА СИНОВ ЎТКАЗИШ

20. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.

21. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.

22. Номзодлар жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт.

23. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар ўғил болалар ва қиз болалар учун алоҳида белгиланади.

24. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида қабул комиссияси аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига асосан баҳоланади.

25. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари шу куннинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.

26. Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

27. Қайднома қабул комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг котибига топширилади.

28. Номзодларга жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовдан қайта ўтишга рухсат берилмайди.

 

4-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ

29. Якка тартибдаги якуний суҳбат бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси аъзолари томонидан якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади.

30. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага асосан ўтказилади.

31. Якка тартибдаги якуний суҳбат оғзаки шаклда қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодга бериладиган саволларга жавоб бериш орқали амалга оширилади.

Саволлар умумий ўрта таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ 3 та йўналишда ишлаб чиқилади.

32. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

33. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

34. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ўтказилади.

35. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга 1 нафардан киритилади.

36. Номзодларнинг саволларга берган жавоблари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.

37. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари шу куннинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига жойлаштириш орқали номзодлар эътиборига етказилади.

38. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома расмийлаштирилади ва қабул комиссияси котибига топширилади.

Қайднома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.

39. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.

 

5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

40. Махсус-профессионал танлов босқичларининг натижаларини қўшиб ҳисоблаганда номзоднинг тўплаган баллари «9» баллдан кам бўлган тақдирда, у махсус-профессионал танловдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларига қўйилмайди.

41. Махсус-профессионал танлов босқичларининг натижалари қабул комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади.

42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова

 

 

ДИКТАНТ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ

 

1. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган диктант матнининг ҳажми 100 —120 та сўздан иборат бўлади.

2. Қабул комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.

3. Диктант ёзиш бошланганда қабул комиссияси аъзоси диктант матнини секин бирма-бир ўқиб беради.

Бунда 1 та гап ўқиб эшиттирилади ва номзод ўқиб эшиттирилган гапни ёзишга киришади.

4. Ўқиб эшиттирилган гапни номзодлар ёзиб бўлганидан кейин ушбу гап қабул комиссияси аъзоси томонидан яна бир маротаба ўқиб берилади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова

 

 

ДИКТАНТНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

1. Номзодлар томонидан ёзилган диктант «5» баллик тизимда баҳоланади.

Диктант:

1 тагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда —«5» балл билан баҳоланади;

2 тадан 4 тагача орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда —«4» балл билан баҳоланади;

5 тадан 10 тагача орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда —«3» балл билан баҳоланади;

11 та ва ундан ортиқ орфографик ва пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда —«2» балл билан баҳоланади.

Номзод дафтарни диктант ёзилмаган бўш ҳолда топширганда у «0» балл билан баҳоланади.

2. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда диктантдаги хатоликлар 1 та хато деб ҳисобланади:

5 та ўринда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида 6 тагача пунктуацион хатоликка йўл қўйилган бўлса;

қаратқич белгиси 3 тагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

3. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, «тушунмоқ» сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, «қутулмоқ» сўзи 5 тагача ўринда «қутилмоқ» тарзида қўлланилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота —Чўпон ота, Юнусобод —Юнус-обод).

4. Диктантдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова

 

 

НОМЗОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА СИНОВ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ

 

1. Қуйидагилар ўғил болалар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш;

100 метрга югуриш;

2000 метрга югуриш.

2. Қуйидагилар қиз болалар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқи;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

3. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2 сониягача давом этиши мумкин).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

4. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади ҳамда стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

5. 2000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

6. Номзод томонидан куч ишлатиш машқини бажаришга 1 дақиқа вақт ажратилади.

7. Қуйидагилар куч ишлатиш машқини бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова

 

 

ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА СИНОВНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари «5» баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

 


Машқлар номи

Бажариш кўрсаткичи

Синов натижаларини баҳолаш мезонлари

5 балл

4 балл

3 балл

0 балл

Ўғил болалар

 

 

 

 

 

тўсинда (турникда) тортилиш

марта

9

7

5

5 дан кам

100 метрга югуриш

сония

14,5 гача

14,6 дан 15 гача

15,1 дан 15,3 гача

15,3 дан ортиқ

2000 метрга югуриш

дақиқа

9

9,1 дан 9,30 гача

9,31 дан 9,45 гача

9,45 дан ортиқ

Қизлар

 

 

 

 

 

куч ишлатиш машқи

марта

10

8

6

6 дан кам

100 метрга югуриш

сония

16,5 гача

16,6 дан 17 гача

17,1 дан 17,5 гача

17,5 дан ортиқ

1000 метрга югуриш

дақиқа

4,30 гача

4,31 дан 5 гача

5,1 дан 5,15 гача

5,15 дан ортиқ


 

2. Номзод жисмоний тайёргарлик машқларини бажаргандан сўнг, унга ҳар бир машқ учун қўйилган баллари умумлаштирилиб номзодга ўртача арифметик балл қўйилади. Бунда жисмоний тайёргарлик машқлари учун қўйилган баллар йиғиндиси қуйидагича ҳисобланади:

14 —15 балл тўплаганда —«5» балл;

11 —13 балл тўплаганда —«4» балл;

6 —10 балл тўплаганда —«3» балл;

6 дан кам тўплаганда —«0» балл.

 

3. Номзодга жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда 2 та машқни «0» баллга бажарганда, номзодга «0» балл қўйилади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-илова

 

 


Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижалари юзасидан

ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» __________

 

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқлар бўйича синов натижалари

Номзоднинг ўртача ариф-метик балли

Турникда тортилиш

Куч ишлатиш машқи

100 метрга югуриш

2000 метрга югуриш

1000 метрга югуриш

кўрсаткичи

балл

кўрсаткичи

балл

кўрсаткичи

балл

кўрсаткичи

балл

кўрсаткичи

балл

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул комиссияси аъзолари:

_____________________________________

______________

 

 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 

 

_____________________________________

______________

 

 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 

 

_____________________________________

______________

 

 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 


 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-илова

 

 

ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ ЎТКАЗИШМЕТОДИКАСИ

 

1. Якка тартибдаги якуний суҳбат бошланишидан олдин қабул комиссияси котиби номзодлар ҳақидаги маълумотларни қабул комиссияси аъзоларига тақдим қилади.

2. Қабул комиссияси аъзолари якка тартибдаги якуний суҳбатга кирган ҳар бир номзодга 3 та савол беради. Бунда ҳар бир йўналиш (3 та йўналиш) бўйича 1 тадан савол берилади.

Номзодга саволлар навбат билан бирма-бир берилади (номзодга 1 та савол берилади ва номзод у саволга жавоб берса ёки жавоб бера олмаса унга навбатдаги савол берилади).

3. Ҳар бир номзодга саволларга жавоб бериш учун 10 дақиқагача вақт берилади.

4. Номзод саволларга белгиланган муддатдан олдин жавоб берса у аудиторияни тарк этади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-илова

 

 

ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

1. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда —«5» балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда —«4» балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда —«3» балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда —«2» балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда —«0» балл қўйилади.

2. Номзоднинг саволларга жавобига комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш (диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илова

 

 


Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

 

ҚАЙДНОМА

 

20__ йил «____» ____________

 

 

 

Т/р

Номзоднинг саволларга берган жавобларига қўйилган баллар

 

Номзоднинг Ф.И.О.

1-савол бўйича

2-савол бўйича

3-савол бўйича

Ўртача арифметик балл

 

1.

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул комиссияси аъзолари:

_____________________________________

______________

 

 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 

 

_____________________________________

______________

 

 

(Ф.И.О.)

(имзо)

 

 

_____________________________________

______________

 

 

(Ф.И.О.)

(имзо)


 

 

 


Киритилган вақти: 11/05/2018 08:44 Кўрилганлиги: 23
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг