Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 3634-СОН ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2017 ЙИЛ 17 АВГУСТДАГИ ПҚ-3225-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ҚҲММБ, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон) Кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат молиявий кўмагидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни кўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни кўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2018 йил 29 март, ПҚ-3634-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарорига илова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2017 ЙИЛ 17 АВГУСТДАГИ ПҚ-3225-СОНЛИ ҚАРОРИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР 1. 1-бандининг: а) «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; б) «в» кичик бандидаги: иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин: «миллий валютада, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида — 5 фоизли пункт миқдорида»; қуйидагича мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «миллий валютада — ёш тадбиркорлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсияси билан жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича — банклар харажатларини қоплаш учун 3 фоизли пункт миқдорида»; учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин; в) еттинчи хатбошидаги «ва тижорат банкларига ресурсларни тақдим этади» сўзлари чиқариб ташлансин. 2. 3-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин: «3. Белгилансинки, Жамғарма кичик тадбиркорлик субъектларига: а) тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолатлар беради, куйидагилар назарда тутилган кредитлар бундан мустасно: аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтариш; спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш; савдо-воситачилик ташкилотлари ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш; савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектлари қурилишини молиялаштириш; таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилиш. б) тижорат банкларининг куйидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга компенсациялар беради: қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, энергия самарадор замонавий иссиқхоналарни ташкил этишга, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, шу жумладан интенсив боғларни ривожлантиришга; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида, мева- сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилма ва ушбу маҳсулотларни транспортда ташиш билан боғлик логистика марказларини ташкил этишга; кўп квартирали уйларда умумий фойдаланиладиган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи компаниялар томонидан ободонлаштириш ва таъмирлашга йўналтирилган лойиҳалар; Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни кўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда — Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш) белгилайдиган тадбиркорлик фаолиятининг бошқа йўналишларидаги лойиҳалар». 3. Қуйидагича мазмундаги 3-1 банди билан тўлдирилсин: «3-1 Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафолатларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 10 баробари миқдоридан ошмаслиги керак». 4. 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «(кейинги ўринларда — Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш)» сўзлари чиқариб ташлансин. 5. Қуйидагича мазмундаги 5-1-банди билан тўлдирилсин: «5-1. Жамғарма Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй, (7-қават) манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг «Moliya Binokor Xizmat» шўъба корхонаси Жамғармага беғараз тақдим этилган хизмат биноси бўйича ягона солиқ тўловидан озод этилсин». 6. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА КЕНГАШ ТАРКИБИ Ж.А. Қўчкоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-молия вазири, Кенгаш раиси Т.А. Ишметов — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари М.М. Мирзаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари У.У. Бутаев — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари А.Р. Каримов — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Б.М. Низомов — Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Ш. Шарипов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири, Кенгаш котиби Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар унинг таркибига киритилади».

Киритилган вақти: 11/05/2018 08:47 Кўрилганлиги: 13
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг