Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 5325-СОН ФАРМОНИ

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(ҚҲММБ, 03.02.2018 й., 06/18/5325/0653-сон)

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Жумладан:

биринчидан, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд эмас, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаган, хотин-қизлар ўртасида бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича фаолият самарасиз ташкил этилган;

иккинчидан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмаяпти, эрта никоҳларнинг, оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича чораларнинг самарадорлиги паст даражада қолмоқда;

учинчидан, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолият етарли даражада ташкил этилмаган, оналар касаллиги ва перинатал касалликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича самарали тизим, айниқса, чекка қишлоқ ҳудудларида мавжуд эмас;

тўртинчидан, хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўрилмаяпти, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга юридик маслаҳатлар бериш механизми замон талабларига жавоб бермайди;

бешинчидан, хотин-қизлар қўмиталарининг кенг кўламли вазифалари зарур ваколатларнинг йўқлиги ва ташкилий-штат бирликларининг етишмаслиги шароитида хотин-қизларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасида уларнинг куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш имконини бермаяпти;

олтинчидан, Республика «Оила» илмий-амалий маркази ташкилий бўйсинувининг ноаниқлиги ва зарур молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги, оила муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий, илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича унга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишига тўсқинлик қилмоқда;

еттинчидан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилани мустаҳкамлаш, низоли ҳолатлар ва ажрашишларнинг олдини олиш соҳасида кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ишлар ташкил этилмаган.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни инобатга олган ҳолда:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

биринчидан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;

иккинчидан, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

учинчидан, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

тўртинчидан, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг аввало:

жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш;

 

 

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга шахсан жавобгардир.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига тегишли штат бирликларини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис (кейинги ўринларда — мутахассис деб юритилади) лавозимини жорий этиш бўйича таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки:

мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан жорий этилади;

мутахассис фуқаролар йиғини биносида жойлашади, лавозими бўйича фуқаролар йиғини кенгашининг таркибига киради ва фуқаролар йиғини билан яқин ҳамкорликда ўз фаолиятини амалга оширади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича ҳар бир маслаҳатчиси фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ва натижалари бўйича янгидан киритилган мутахассис лавозимларига етарли билим даражасига, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажара оладиган шахсларни тайинлаш чораларини кўрсин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, вилоят марказлари бўлган шаҳарлар, туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар қўмиталари ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

Хотин-қизлар қўмиталари ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган вилоят марказлари бўлган шаҳарлар, туманлар (шаҳарлар) рўйхати 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппарати ходимларига нисбатан, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-бандида белгиланган ҳар ойлик устамалар қўлланилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда «Оила» маркази деб юритилади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Республика «Оила» илмий-амалий маркази негизида ташкил этилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этиш;

замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш;

давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;

оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

7. Белгилансинки:

«Оила» маркази директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

«Оила» маркази директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазирга, директорнинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари «Оила» марказига ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот беради;

«Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан «Оила» маркази директори билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

8. Белгилансинки, «Оила» маркази директори ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг аввало:

оила институтини мустаҳкамлаш, жамиятга унинг замонавий намунали шаклини сингдириш бўйича сифатли тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда таъсирчан, илмий асосланган ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга;

оилада, айниқса никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижадорлигига;

нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшилаш бўйича чоралар кўришга шахсан жавобгардир.

9. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази вакилларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш тақиқлансин.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талабни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган шахсий жавобгарлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.

10. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар «Оила» марказига унинг сўровига кўра марказга юклатилган вазифалар билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотнинг тақдим этилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2018 йил 1 апрелдан ФҲДЁ органларини уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ФҲДЁ органи, «Оила» марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилсин.

12. «Оила» марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида тиббиёт касб-ҳунар коллежлари негизида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилсин.

Белгилансинки, махсус ўқув курсларида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш «Оила» маркази томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

13. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш.

14. Белгилансинки, 2018 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерларга, уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда, пенсиялари тўлиқ тўланади.

15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун «аёллар маслаҳатхоналари»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

оилани режалаштириш, контрацепция усуллари, ҳомилани сунъий равишда тушириш ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича, шу жумладан аноним тарзда, маслаҳатлар бериш;

оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ акушер-гинекологик ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, оналик ва перинатал касалликларининг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш соҳасида аҳолининг билими ва санитария маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «аёллар маслаҳатхоналари», шунингдек уларнинг асосий вазифалари юзасидан «тезкор алоқа» фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин.

16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорларга берилади;

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

17. Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилсин.

18. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ой муддатда:

«Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини, уларнинг тузилмаларини тасдиқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини, ҳар бир ходимнинг ваколатлари ва жавобгарлиги аниқ белгиланишини назарда тутган ҳолда, ташкил этиш;

махсус ўқув курслари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш;

туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси фаолияти, унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари, шунингдек, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароитларга эга арзон уйларни қуриш юзасидан ҳудудий манзилли дастурларни, шунингдек, уйларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилсин;

б) уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси лойиҳасини киритсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Оила» маркази билан биргаликда бир ой муддатда:

нотинч ва эҳтиёжманд оилалардаги касаллиги, шу жумладан, репродуктив саломатлиги билан боғлиқ касаллиги бор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш;

Республика «Она ва бола скрининги» маркази ва Республика аҳоли репродуктив маркази ҳамда уларнинг бўлинмалари фаолиятини биргаликда ўрганиш, шунингдек, уларнинг аҳолига кўрсатаётган хизматларини ривожлантиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини тасдиқласин.

21. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази, «Saodat» журнали ва «Оила ва жамият» газетаси таҳририятларини жойлаштириш учун бинолар ажратиш тўғрисида таклиф киритсин.

22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Оила» маркази билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллий бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан «Оила» маркази ҳудудий бўлинмаларини барча шароитларга эга бўлган хизмат хоналари, зарур мебель ва жиҳозлар, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва Интернет тармоғи билан таъминласин.

23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонни амалга ошириш учун 2018 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили ушбу маблағларни назарда тутсин.

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сон Фармони 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармондан келиб чиқиб, шу жумладан ФҲДЁ органларининг туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилиши муносабати билан адлия ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ваколат ва функцияларини чегаралашни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

26. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Т. Камилов зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                             Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 2 февраль,

ПФ-5325-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  1-илова

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 


Назорат-тафтиш комиссияси

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг конференцияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бошқаруви

 

Марказий аппарат

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раёсати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси конференцияси

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари

 

Ижро аппарати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Назорат-тафтиш комиссияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар,

туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар

қўмиталари конференцияси

 

Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар, туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар қўмиталари

 

Ижро аппарати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Назорат-тафтиш комиссияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари

 

 

Хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  2-илова

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

 


 

 

Раис ёрдамчиси

 

Хотин-қизлар қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раиснинг биринчи ўринбосари

 

 

Раис ўринбосари

 

 

Раис ўринбосари

 

 

 

Ахборот-таҳлил бўлими

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими

2

 

 

Ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволда бўлган хотин-қизлар билан ишлаш бўлими

4

 

 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўлими

2

 

 

 

Ташкилий-кадрлар масалалари бўлими

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

 

 

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўлими

2

 

 

Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро алоқалар бўлими

2

 

 

 

Жисмоний ва юридик шахслар - мурожаатлари билан ишлаш бўлими

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ФХДЁ органлари билан ишлаш бўлими

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юрисконсульт

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матбуот котиби

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бухгалтерия

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 31 нафардан иборат.

Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  3-илова

 

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ ИЖРО АППАРАТЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 


 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари – Қорақалпоғистон Республикаси, вазирлар кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Котибият

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Котибият мудири, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича масъул

1

 

Ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволда бўлган хотин-қизлар, шу жумладан. ногиронлиги бўлган аёллар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича етакчи мутахассис

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар қўмиталари

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 


 

 

 

 

Вилоят маркази бўлган шаҳар ҳокими ўринбосари —Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош мутахассис

1

 

Етакчи мутахассис

1

 

1-тоифали мутахассис

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар*

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари ижро аппаратлари бошқарув ходимларининг чекланган сони — 4 нафардан, жами 56 нафардан иборат.

Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  4-илова

 

 

ВИЛОЯТ МАРКАЗЛАРИ БЎЛГАН ШАҲАРЛАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ ИЖРО АППАРАТИНИНГ НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 


 

 

 

 

Вилоят маркази бўлган шаҳар ҳокими ўринбосари —Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош мутахассис

1

 

Етакчи мутахассис

1

 

1-тоифали мутахассис

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар*

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Вилоятлар марказлари бўлган шаҳарлар хотин-қизлар қўмиталари ижро аппаратининг бошқарув ходимларини чекланган сони — 4 нафардан, жами 52 нафардан иборат.

* Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.

Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  5-илова

 

 

ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР) ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ ИЖРО АППАРАТИНИНГ НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 


 

 

 

 

Туман (шаҳар) хокими ўринбосари—Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бош мутахассис

1

 

Етакчи мутахассис

1

 

1-тоифали мутахассис

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар*

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар қўмиталари ижро аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони — 3-4 нафардан, жами 654 нафардан иборат.

* 1-тоифали мутахассис лавозими Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони 6-иловасидаги                           1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.

** Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса            2 нафардан кўзда тутилган.

Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  6-илова

 

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЧЕКЛАНГАН СОНИГА НИСБАТАН ТОИФАЛАНГАН ВИЛОЯТ МАРКАЗЛАРИ БЎЛГАН ШАҲАРЛАР, ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР) РЎЙХАТИ

 


Т/р

Ҳудудлар

Туман ва шаҳарлар

1-тоифа

2-тоифа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Қўнғирот тумани

Хўжайли тумани

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Амударё тумани

Шуманай тумани

Қонликўл тумани

Кегейли тумани

Мўйноқ тумани

Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Тахиатош тумани

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Қўрғонтепа тумани

Шаҳрихон тумани

Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Марҳамат тумани

Хонабод шаҳри

Асака тумани

Балиқчи тумани

Бўз тумани

Булоқбоши тумани

Пахтаобод тумани

Олтинкўл тумани

Хўжаобод тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани

Когон шаҳри

Жондор тумани

Пешку тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Зомин тумани

Дўстлик тумани

Ғаллаорол тумани

Фориш тумани

Бахмал тумани

Ш.Рашидов тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Нишон тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани

Чироқчи тумани

Ғузор тумани

Яккабоғ тумани

Косон тумани

Қамаши тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Қарши тумани

Китоб тумани

Деҳқонобод тумани

Касби тумани

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Томди тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Косонсой тумани

Норин тумани

Учқўрғон тумани

Чуст тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

 

Чортоқ тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Ургут тумани

Нарпай тумани

Жомбой тумани

Самарқанд тумани

Иштихон тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом тумани

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

Нуробод тумани

Пахтачи тумани

Оқдарё тумани

Қўшработ тумани

Тойлоқ тумани

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Сирдарё тумани

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Сардоба тумани

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Денов тумани

Шўрчи тумани

Шеробод тумани

Жарқўрғон тумани

Сариосиё тумани

Музробод тумани

Қумқўрғон тумани

Узун тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Қизириқ тумани

Олтинсой тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Бекобод шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Оҳангарон шаҳри

Янгийўл шаҳри

Оҳангарон тумани

Оққўрғон тумани

Бекобод тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Паркент тумани

Пискент тумани

Чиноз тумани

Юқоричирчиқ тумани

Тошкент тумани

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қува тумани

Боғдод тумани

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Тошлоқ тумани

Учкўприк тумани

Қувасой шаҳри

Бувайда тумани

Данғара тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Риштон тумани

Фарғона тумани

Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Ҳазорасп тумани

Хива тумани

Хонқа тумани

Боғот тумани

Шовот тумани

Хива шаҳри

Урганч тумани

Қўшкўпир тумани

Гурлан тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

14.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Сирғали тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани

 

Жами

106

94


1-тоифа — штат бирлиги сони 4 нафар этиб белгиланмоқда (1 нафар — раис, 1 нафар — бош мутахассис, 1 нафар — етакчи мутахассис, 1 нафар 1-тоифали мутахассис);

2-тоифа — штат бирлиги сони 3 нафар этиб белгиланмоқда (1 нафар — раис, 1 нафар — бош мутахассис, 1 нафар — етакчи мутахассис);

жами 706 нафар штат бирлиги (200 нафар — раис, 200 нафар — бош мутахассис, 200 нафар — етакчи мутахассис, 106 нафар — 1-тоифали мутахассис).

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига  7-илова

 

 

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

 


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек ФҲДЁ органлари фаолиятини янада такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

2.

Қуйидагиларни:

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини, уларнинг тузилмаларини тасдиқлашни, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хотин-қизлар қўмиталари, соғлиқни сақлаш органлари, ФҲДЁ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик тартибини, ҳар бир ходимнинг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ белгилашни ҳисобга олган ҳолда;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга оид махсус ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил март

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълим вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонФармонига ёш иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2018 йил март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

4.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев),Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

5.

Шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва ш.к.) билан шуғулланаётган шахсларни аҳолининг банд бўлганлар тоифасига киритиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (З.Мирзаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Б. Юсупов)

6.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароитларга эга арзон уйларни қуриш юзасидан ҳудудий манзилли дастурларни, шунингдек, уйларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил март

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Давархитектқурилиш қўмитаси (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил апрель

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Никоҳдан ўтувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича била туриб уларнинг соғлиғи ҳақида нотўғри маълумотларни акс эттирувчи маълумотномаларни берганлик учун тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимларининг жавобгарлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома, зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (О. Муродов), Олий суд (К. Камилов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова)

9.

Никоҳдан ўтувчи шахслар томонидан оилавий ҳаёт асослари бўйича мажбурий ўқишдан ўтишлари масаласини ўрганиш ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда бу соҳада самарали ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома, зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил июнь

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев),

10.

Қуйидагиларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш:

фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг оилавий низолар ва ажрашишларнинг барвақт олдини олиш, шунингдек, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасини;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси ва фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, шу жумладан уларнинг хотин-қизлар ва оилаларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда амалий кўмак бериши масалалари, шунингдек, мазкур тузилмаларнинг фаолиятига раҳбарлик қилишни туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга юклаш масалаларини назарда тутган ҳолда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил июнь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова)

11.

Уй-жой мулкдори билан доимий бирга яшовчи фарзандларининг эр-хотинларни уй-жой мулкдорининг оила аъзоси сифатида тан олинишига қаратилган таклифларни тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова)

12.

Оила ва никоҳни сақлаш бўйича эр ва хотиннинг биргаликдаги жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган, хусусан, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда эр-хотиннинг ажралиш ҳолатида воз кечиш тўлови бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома, зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова)

13.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «1952 йилги оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги 183-сонли Конвенциясини имплементация қилишга доир халқаро тажрибани ўрганиш ва уни ратификация қилиш бўйича таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома, зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ (А. Саидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков)

14.

Халқаро илғор тажрибани ўрганган ҳолда никоҳдан ўтиш учун ҳужжатларни топширгандан сўнг шахсларнинг никоҳга киришигача бўлган даврни узайтиришни, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг фақат суд томонидан кўриб чиқилиши, суд томонидан ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун бир йилгача муҳлат тайинлаши бўйича таклиф тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома, зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Бош прокуратура (О. Муродов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ (А. Саидов)

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур Фармони мазмун-моҳиятини оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.

Режа-жадвал

Режа-жадвал ишлаб чиқиш — 2018 йил февраль амалга ошириш — режа асосида

МТРК (А. Хаджаев), ЎзА (А. Кўчимов), ЎзМАА (Л. Тангриев), ЎзЭОАВМА (Ф. Абдуҳолиқов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова)

16.

Мазкур Фармон доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш борасида қабул қилинган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш ва бу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни киритиш.

Таҳлилий маълумотнома, зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

II. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида иштирокини янада ошириш

17.

Жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида:

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, шу жумладан, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;

меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;

«Устоз — шогирд» тизими ривожлантириш;

хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Тадбиркор аёл» уюшмаси (Г. Махмудова), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Марказий банк (Т. Ишметов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш:

бандлик дастурлари доирасида яратилган янги иш ўринларига битирувчи қизларни жойлаштириш;

яратилган иш ўринларининг ҳақиқатда мавжудлиги устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган қизларга имтиёзли кредитлар ажратилишини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ёш қизлар — Чиноз туманидаги махсус мактаб-интернати ва Қўқон махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий, ўқув-тарбиявий ишлар ҳамда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишлар ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан асосли таклифлар киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил февраль-март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О. Муродов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Халқ таълим вазирлиги (У. Иноятов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухамедов), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

20.

Намунавий жамоа шартномаларини, уларга иш берувчилар томонидан хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини назарда тутувчи алоҳида бандларни киритган ҳолда такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил март

Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов)

21.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувига, жумладан қуйидаги усулларни қўллаб, кўмаклашиш:

уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш чораларини кўриш;

лозим бўлганда касбга қайта тайёрлаш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш;

доимий психологик ёрдамни ташкил этиш;

уларнинг вояга етмаган фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва тизимли тадбирларни ташкил этиш;

маҳаллалардаги турли тадбирларга жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Тадбиркор аёл» уюшмаси (Г. Махмудова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг иштирокини янада ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тадбиркор аёллар» республика бизнес-форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили июнь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Тадбиркор аёл» уюшмаси (Г. Махмудова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

 

 

III. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамкорликни кучайтириш

23.

Ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини ошириш мақсадида «Миллий қадрият ва урф-одатларни сақлашда аёлларнинг ўрни» мавзусида анъанавий илмий-амалий конференция ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили май

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Республикамиздаги иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларини мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш ва уларни оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш.

Режа-график

Режа-график ишлаб чиқиш — 2018 йил март амалга ошириш — режа асосида

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

25.

Қуйидагиларни ташкил этган ҳолда «Ёш оилалар ва қизлар» республика конференциясини ўтказиш:

«Мен ҳам етакчи бўламан» мавзусида 16 ёшдан 30 ёшдан ошмаган ижтимоий фаол ва уюшмаган қизларнинг турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган раҳбар аёллар билан учрашувини;

«Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Оилам китоб ўқийди» акциясини;

ёш хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли касб-ҳунарлар бўйича «Ким нимага қодир?» маҳорат дарсларини;

«Соғлом турмуш тарзи» акцияси (спорт мусобақалари)ни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили август

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Фаолияти биринчи навбатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишга ва уларни нормал ҳаётга қайтаришга қаратилган хотин-қизлар қўмиталари қошида аёллар ижтимоий мослашув марказларини ҳудудларда ташкил этиш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви қарори лойиҳаси

2018 йил сентябрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

27.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тезкорлик билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, уларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш ва мурожаатларига тезкор муносабат билдириш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича «Тезкор алоқа»ни ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил ноябрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

28.

Давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ўзи фаолият юритаётган соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, оилага садоқати ва фарзанд тарбиясидаги ибрати билан халқ эътирофига сазовор бўлаётган аёллар тўғрисида «Ўзбекистон аёллари» («Женщины Узбекистана») китобини чоп этиш, уни рус ва инглиз тилларига таржима қилиш.

Китоб чоп этиш

2018 йил декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), ЎзМАА (Л. Тангриев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), «Ижод» фонди (Ш. Ирзоев), «Илҳом» фонди (Ж. Ризаев)

29.

Қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида «Қизларжон» телекўрсатувини ташкил этиш.

Режа-график

ҳар ойда бир марта

МТРК (А. Хаджаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

30.

Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, оилаларнинг ҳаётини ёритувчи ва аҳоли, айниқса, аёллар ҳамда ёшлар учун ўрнак бўладиган қаҳрамонлар образини яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйишга хизмат қиладиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион, қисқа метражли фильмлар, телесериал ва спектакллар яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш — 2018 йил апрель амалга ошириш- 2018-2019 йиллар

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф. Закиров), МТРК (А. Хаджаев), Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Нуроний» жамғармаси (Ш. Жалилов)

31.

Хотин-қизлар ва кам таъминланган оилалар болалари учун Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдухакимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (А. Раматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Оила институти ролини мустаҳкамлаш, оила қадриятларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш

32.

Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2018 йил май

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Хотин-қизлар ўртасида оила маънавиятини юксалтириш, уларга фарзанд тарбияси ва оилада ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдаги ўринларини чуқур англашларига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2018 йил апрель

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

34.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича «Халқаро оила куни»га бағишланган комплекс тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

ҳар йили 15 майгача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), МТРК (А. Хаджаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

35.

Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларини сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш мақсадида «Ибратли оила»;

Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, уларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш мақсадида «Йил аёли» республика танловларини ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари баёнлари лойиҳалари

ҳар йили апрель-май ҳар йили декабрь

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Нуроний» жамғармаси (Ш. Джалилов), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков)

36.

Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда таълим муассасалари психологларининг ролини танқидий таҳлил қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси чора-тадбирлар режаси

2018 йил март

Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухамедов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

37.

Қизларда олижаноб ахлоқий фазилатлар, юксак маънавият ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида «Қизлар кутубхонаси» туркумидаги «Фақат қизлар учун» номли оммабоп рисолаларнинг мобил иловасини яратиш ва чоп этиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2018 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова) Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

38.

Хотин-қизлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари учун «Аёллар психологияси асослари» номли услубий қўлланма ва видео дарсликни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

Услубий қўлланма

2018 йил август

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди (С. Турсунбаева), МТРК (А. Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Ф. Абдуҳолиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни барвақт аниқлаш, шу жумладан, оилавий ажрашишларни олдини олиш мақсадида «Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси аъзолари учун мотивация технологиялари» номли услубий қўлланмани тайёрлаш ҳамда қўлланмани бу каби ҳолатлар кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудларда синовдан ўтказиш.

Услубий қўлланма

2018 йил октябрь

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди (С. Турсунбаева), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

40.

Таълим тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи ўқув дастурларини ташкил этиш:

мактабгача таълим муассасаларида 4 ёшдан ошган болалар учун оилавий қадриятлар бўйича ҳафталик (10 — 15 дақиқа давомийлигида) машғулотлар ўтказишни;

умумтаълим мактабларининг 5 — 7 синфларига «Оила асослари» ва 8 — 10 синфларига «Оила этикаси ва психологияси» фанларини киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил май

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

41.

Оилада маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданият, оилавий муносабатлар психологиясини ошириш мақсадида «Оила энциклопедияси»ни чоп этиш, шунингдек уни кам таъминланган оилаларга бепул асосларда ҳамда оила қураётган ёшларга имтиёзли асосларда тарқатиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2019 йил январь

ЎзМАА (Л. Тангриев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), «Илҳом» фонди (Ж. Ризаев), «Ижод» фонди (Ш. Ирзоев)

V. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

42.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида:

хотин-қизлар, болалар ва оила қураётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

икки ёшгача бўлган болаларни эмлаш ишларини сифатли ташкиллаштириш;

фертиль ёшдаги аёлларнинг контрацептив воситаларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;

ҳомиладор аёллар ва гўдакларда туғма нуқсон ва хавфли белгиларни олдини олиш, шу жумладан, скрининг-текширувлар ўтказилишини ўрганиб бориш;

ижтимоий касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш;

онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун аёлларни скрининг-текширувлардан ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Соғлом авлод учун» фонди (С. Инамова)

43.

Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш (тўғри овқатланиш, гигиена, тиббий маданият, спорт билан шуғулланиш ва бошқалар) асосларини хотин-қизлар орасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухамедов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Соғлом авлод учун» фонди (С. Инамова)

44.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш мақсадида:

барча турдаги спорт мажмуаларининг спорт-соғломлаштириш гуруҳларида кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларнинг имтиёзли шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш;

спортнинг нафис турлари бўйича бир неча босқичли хотин-қизлар спартакиадаларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил март

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (Р. Қурбонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

45.

Ота-оналар учун оилада ногирон фарзандларини тўғри парваришлаш ва тарбиялаш, уларнинг тегишли кўникмаларини патронаж тизими орқали ошириш бўйича услубий кўрсатмалар тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Услубий кўрсатмалар Тарғибот тадбирлари

2018 йил апрель мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (В. Алимова), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

46.

Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида оилавий мутолаа учун «Соғлом турмуш тарзи ва профилактикаси алифбоси» электрон модулини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда яратиш ва тарқатиш.

Электрон модуль

2018 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди (С. Турсунбаева), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

VI. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази тизими идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш

47.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳар)лар хотин-қизлар қўмиталарига ҳамда «Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали ва ташаббускор кадрларни жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

48.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларида уларнинг иштирокини таъминлаш тизимини шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил апрель

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (Ғ. Абдукаримов), ЎзННТМА (А. Каримов)

49.

«Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибаси» республика аёллар форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили ноябрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (Ғ. Абдукаримов), ЎзННТМА (А. Каримов)

50.

Таълим муассасаларида «Қизларжон» тўгараклари фаолиятини ташкил этиш орқали қизларни ахлоқий ва эстетик маданиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик масалалари бўйича машғулотлар ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил апрель

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

51.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари ва бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:

замон талабидан келиб чиққан ҳолда бошланғич ташкилотлар низомини ишлаб чиқиш;

хотин-қизлар билан амалга ошириладиган ишларнинг мазмуни, йўналишлари, шакли ва услубларини аниқ белгилаш;

бошланғич ташкилотлар раислари учун ўқув семинарлар ташкил этиш;

«Хотин-қизлар қўмиталарининг энг намунали бошланғич ташкилоти» танловини ташкил этиш.

Низом Услубий тавсиялар Чора-тадбирлар режаси Чора-тадбирлар режаси

2018 йил апрель 2018 йил апрель режа асосида режа асосида

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

52.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари ва фаол аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил май

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов)

53.

«Саодат» журнали ва «Оила ва жамият» газетаси таҳририятлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чораларни белгилаш, уларнинг электрон шаклларини яратиш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил июнь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), ЎзМАА (Л. Тангриев)

54.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

ягона электрон тизимни ва электрон ҳужжат айланишини жорий этиш;

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг веб-сайти платформасида хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш бўйича онлайн ва интерактив хизматларни кўрсатишни ўз ичига олган тиббиёт (tib.uz), психология (psy.uz), ҳуқуқ (yurist.uz), иш ўринлари, бизнес (biz.ayol.uz) соҳаларида хотин-қизларга маслаҳатлар бериш бўйича алоҳида суб-сайтларни яратиш;

ходимларни ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида уларнинг малакаларини ошириш;

барча бўлимларни тезкор алоқа каналлари, замонавий компьютерлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2018 йил апрель

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсадида:

уларнинг ёритилишида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;

халқаро конференциялар, «давра суҳбат»лари ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ўтказиш;

миллий маърузаларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2018-2021 йиллар давомида

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) (У.Мухаммадиев), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ (А. Саидов), ЎзА (А. Кўчимов), ЎзЭОАВМА (Ф. Абдуҳолиқов), «Жаҳон» АА (А. Ғуломов)

56.

Оммавий ахборот воситалари орқали хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг ёритишга қаратилган ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида марказий газета ва журналларда, Интернет тармоғида, радио ва телевидениеда қуйидаги мавзуларда мунтазам материаллар чоп этиб бориш:

аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни;

хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;

соғлом она — соғлом келажак;

оилавий муносабатлар, анъаналар ва урф-одатлар;

оилада фарзанд тарбияси;

эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари;

хотин-қизлар тадбиркорлиги ва бошқалар.

Режа-жадвал

2018 йил февраль

ЎзМАА (Л. Тангриев), ЎзА (А. Кўчимов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), МТРК (А. Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Ф. Абдуҳолиқов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)


 

 

 


Киритилган вақти: 11/05/2018 08:53 Кўрилганлиги: 220
 

    Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг