Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзганинг мулкига кўз олайтирган “ўғри” патрул-пост наряди томонидан ушланди.

Телефон ўғриси қўлга олинди.

         Андижон шаҳар 3-сон маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида яшовчи фуқаро 2017 йил 13 июль куни Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳар Бобур шоҳ кўчасида жойлашган “Холис савдо маркази”да савдо қилаётган вақтида номаълум шахс сумкасида бўлган нархи 800.000 сўм бўлган “Samsung Gallaxy J-3” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам беришликни сўраган.

         Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахс шу худудда хизмат олиб бораётган ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд командирининг ўринбосари А.Ахмедов, ходимлари М.Юлдашев, Б.Сиддиқов, 5-отряд ходими Б.Ахмедовлар томонидан ушланиб, ундан ашёвий далил олинди.

         Ҳолат юзасидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати  


Киритилган вақти: 15/07/2017 18:35 Кўрилганлиги: 170
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг