Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Пост патрул хизмати янги йўналишда

Патрул-пост хизмати ходимлари тунги вақтларда фуқаролар хавфсизлиги

ва жамоат тартибини сақлашда янги йўналишда хизмат олиб боришмоқда.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари Андижон шаҳар худудида тунги вақтларда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида пиёда ва автопатруль йўналишларида хизматга жалб қилиниб келинмоқда.

Пиёда патрул йўналишида хизмат олиб бораётган ходимларга тунги вақтларда махалла посбони ва фуқаролар йиғинларининг фаоллари яқиндан ёрдам бериб келишмоқда. Шу мақсадда маҳаллаларга кириш жойларида, аҳоли кўп тўпланадиган ва савдо комплекслари атрофларида янги йўналишдаги жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликдаги тунги постлар ташкил қилинди, бундан кўзланган мақсад эса тунги вақтларда осойишталикни таъминлашдан иборатдир.   

Патрул пост хизмат ходимлари томонидан олиб борилаётган янги йўналишдаги тунги хизмати давомида 17 та фош этилмаган жиноятларни очилиши ҳамда 16 нафар қидирувдаги шахсларни ушланиши таъминланган.

 

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/07/2017 10:26 Кўрилганлиги: 151
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг