Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Шиша идишга жойлаштирилган "Захри қотил"

Андижонда яшаш уйида 54,28 грамм “марихуана” сақлаган

шахс аниқланди.

Андижон вилояти миқёсида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар давомида, Андижон тумани Бўтақора қишлоғида яшовчи фуқаро яшаш уйида 8 туп “наша” ўсимлигини экиб етиштириб келаётганлиги аниқланиб, у билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбат натижасида яшаш уйидан бир дона 1 литрлик банка идишда жами оғирлиги 54.28 граммни ташкил қилган “марихуана” гиёхвандлик моддасини ички ишлар бўлими ходимларига тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман Ички ишлар бўлими текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 



Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/07/2017 18:55 Кўрилганлиги: 119
 

    Сайтга баҳо беринг

 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар:
 
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг